...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кир ювиш машинасидан 5 ёшли қизалоқнинг жасади топилди


12:15, 21.11.2017 Олам
 13 137

Терговчилар ота-онаси томонидан қизча нега уйда ёлғиз қолдирилгани билан қизиқишмоқда...

Россия Федерациянинг шимолий-шарқий ҳудудида жойлаган Магадан шаҳрида кир ювиш машинаси ичидан 5 ёшли боланинг жасади топилди.
 
Кеча, 2017 йилнинг 20 ноябрь куни соат 18:00 да ишдан уйига қайтган ота-она қизининг жасадини кир ювиш машинаси ичидан топишди.
 
6 соат давомида уйда ёлғиз қолган бола уйнаб кир ювиш машинаси ичига киради ва ундан қайтиб чиқиб олмаганлиги сабабли, нафас ололмасдан бўғилиб вафот этади.
 
Магадан вилояти Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, қизчанинг ўлими юзасидан тезкор тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
 
Фожиага сабаб бўлган биринчи тахмин сифатида ота-онанинг фарзанди қаровига эътиборсиз бўлганлиги кўрилаётгани айтилмоқда.
 
5 ёшли қизалоқ нега ота-онаси томонидан одатга кўра болалар боғчасига ёки хусусий тарбиячига олиб борилмагани ҳамда уни уйда ёлғиз қолдиришгани терговчиларнинг “қизиқишлари”га сабаб бўлмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Кир ювиш машинаси Россия изалоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!