...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қуёш тадбиркорлар тарафидан чиқяпти. Яна бир тадбиркор Тошкент шаҳрида муҳим лавозимга тайинланди


14:39, 13.05.2018 Жамият
 9 931

Жамоатчилик кенгаши раиси этиб тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов тайинланди.

Ўзбекистонда сўнгги вақтларда тадбиркорларга қаратилаётган эътибор, яратиб берилаётган шарт-шароит сабаб улар давлат ишларида ҳам ўзларини кўрсатишлари учун имкон яратилмоқда. Ўзбекистон тарихида илк бор бошқарув органларида фаолият юритмаган тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев бирданига Тошкент шаҳар ҳокими бўлганидан кўп ўтмай, яна бир тадбиркор расмий лавозимга тайинланди.
 
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида жамоатчилик кенгаши тузилди. Жамоатчилик кенгаши раиси этиб тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Жамоатчилик кенгашида Тошкент шаҳрини ривожлантириш, уни “ХХI аср шаҳри”га айлантириш, сўнгги технологик ютуқларни жорий этиш, шаҳар бошқарувини шаффофлигини таъминлаш, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қулайликлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ва уларни жорий этиш устидан жамоатчилик назорат амалга оширилади.
 
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан йўлга қўйилган “Обод маҳалла дастури”нинг сифати устидан назоратни олиб бориш жамоатчилик кенгаши томонидан амалга оширилади.
 
Жамоатчилик кенгаши фаолиятида ташаббускор, катта билим ва тажрибага эга бўлган юртдошларимиз ҳамда пойтахтимиз меҳмонлари қатнашиши мумкин.
 
Жамоатчилик кенгаши фаолиятида қатнашиш учун ўз таклифларингизни Жамоатчилик кенгаши раиси Ҳикмат Абдураҳмоновнинг Электрон манзилига юбориш мумкинлиги айтилмоқда. 

Теглар:Ҳикмат Абдураҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар