Қонунчилик ва ижро ҳокимияти бир-бири билан ҳамкорликда ишлолмади. Шунинг учун Миллий Кенгаш – Парлпмент тарқатиб юборилди.
Қувайтда Парламент ва Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятини бир кундаёқ якунлади. Қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти ўртасида етарли даражада ҳамкорлик бўлмагани бунинг асосий сабаби бўлди.
Тез орада мамлакатда янгитдан сайлов ўтказилади, бироқ унинг аниқ вақти ҳали маълум қилинмади.
Амир халқни қўйилган масалаларни ўз вақтида ҳал қила олиш қобилиятига эга янги номзодларни сайлашга чақирмоқда.