...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ: Сурияда 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш талаби кўриб чиқилмоқда


13:26, 10.02.2018 Олам
 1 860

Ҳавфсизлик Кенгаши 15 та аъзога эга бўлиб, айни пайтда Россия бу таклифни қўллаб қувватламаяпти

БМТ Ҳавфсизлик Кенгаши шу кунларда Суриядаги уруш туфайли жабрланганлар ва ярадорлар, шунингдек, касал ва ногиронлар эвакуация қилиниши учун 30 кунлик ўқ узишни тўхтатиш режасини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.

Ушбу ташаббус Швеция ва Қувайт давлатлари томонидан тайёрланган бўлиб, Россия, Хитой, АҚШ, Буюк Британия ва Франция аъзо бўлган Кенгашда 9 та овоз олиши керак бўлади.
 
Ҳавфсизлик Кенгаши 15 та аъзога эга бўлиб, айни пайтда Россия бу таклифни қўллаб қувватламаяпти.
 
Россиянинг вакили бу борада улар бунга рози эканлигини, бироқ террорчи гуруҳлар бунга амал қилмаслиги мумкинлигидан огоҳлантирди.
 
Россия Сурияда 2011 йилда уруш бошлангандан бери Ҳавфсизлик Кенгаши қарорларига 11 та вето қўйган.
 
Талабни қўйган томонлар Суриядаги 8 йилдан буён давом этаётган урушларда мутасаддиларнинг суст аралашувини танқид қилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Туркия жорий йилнинг 20 январь куни Суриянинг Африн шаҳрида “зайтун новдаси” номли ҳарбий амалиётини курд жангариларига қарши бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:БМТ Сурия Швеция Қувайт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!