...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент велосипед йўлакчаларини ташкил қилишга топшириқ берди


12:24, 10.02.2018 Жамият
 4 073

Шавкат Мирзиёев велосипед ижаралари ва велойўлаклар ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри туманларига ташрифи ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 9 февраль куни Президент пойтахтда қурилаётган объектларни айланиши чоғида Тошкент метрополитенининг Сергели йўли остидаги ҳудудни ободонлаштириш, қўшимча хизматларни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Шавкат Мирзиёев Сергелидаги янги ер усти метроси қурилиши билан танишар экан ушбу обьектнинг пастки қисмида велосипед йўлакларини ташкил қилишга кўрсатма берди.
 
Бу ҳақда Президент қуйидагиларни таъкидлаб ўзининг таклифларини бериб ўтди:
 
“Метронинг тепаси 11 мерт бўлса, ёнида ҳам 2 метрдан бўш жойлар бор. Демак, 15 метр, баъзи жойларда 20 метр, бир хил жойларда 50 метр ҳам бор.
 
Метронинг раҳбари буни эксплуатация қилишга масъул ва жавобгар бўлади. Ҳозирдан шуни қилишимиз керак. Бу жуда кенг майдон шаҳримизга маданият, экология, тоза ҳаво олиб кириши керак.
 
Унинг пастки қисмида ободонлаштиришни жой-жойига қўйишимиз керак. Бир томонига пиёдалар учун йўлкалар ва велойўлаклар қилиш керак. Велосипед миниш соғлиққа ҳам яхши, одамлар ҳам рози бўлади. Бу жойлар велосипед миниш учун хавфсиз ҳудуд бўлиши керак. Велосипед ижаралари йўлга қўйилиши керак. Фойдаланишга бериладиган велосипедлардан ёшлар ҳам, қариялар ҳам куннинг исталган вақтида бирдек фойдаланишади. Бу жуда қулай”.
Икром Раҳмон

Теглар:Шавкат Мирзиёев Сергели метро велойўлак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар