Дрон уриб туширилмасидан олдин Исроилнинг Самолётга қарши мудофаа тизими томонидан кузатилган.
Кеча, 9 февраль куни Исроил ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган Эроннинг ҳарбий дрони мувафақиятли уриб туширилгани маълум қилди.
Дрон уриб туширилмасидан олдин Исроилнинг Самолётга қарши мудофаа тизими томонидан кузатилган.
Вазият 10 дақиқа давомида 8 марта “Red alert” мобил иловаси орқали аниқланган.
Исроил Эроннинг бу хатти-ҳаракатини Сурияда унинг нопок ниятлари мавжудлиги билан билан изоҳлади.
Расмий Эрон ҳозирча бунга ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Франция Қуролли кучлари вазири ҳам Эронни Сурия ҳудудида ҳаракат қилишдан манфаатдор, деб атагани ҳақида маълумот берган эдик.