Қуръони каримни нашр этиш жуда масъулиятли иш бўлгани боис уни нашр этиш бошқа китобларга қараганда кўпроқ меҳнат, эътибор ва вақт талаб қилади.
Қайд этилишича, юртдошларимизнинг Аллоҳнинг каломига муҳаббати, қолаверса, хориждан келтирилган Мусҳафлардан анча арзонлиги боис биринчи босқичда чоп этилган Қуръони карим китоби сотувда жуда тез тугаб қолган.
Ҳозирда “Hilol-nashr” нашриётида кейинги 10 000 дона Мусҳафи шарифни чоп этиш ишлари бошланган. Қуръони каримни нашр этиш жуда масъулиятли иш бўлгани боис уни нашр этиш бошқа китобларга қараганда кўпроқ меҳнат, эътибор ва вақт талаб қилади.
Шунинг учун бу босқичда чоп этиладиган 10 000 ададдаги Қуръони карим уч ой муддат ичида китобхонлар эътиборига ҳавола қилиш режалаштирилган.