Қозоғистонлик учувчилар МАК базасида малака оширадилар.
Суҳбат чоғида икки мамлакат сайёҳлик потенциалини ошириш мақсадида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи ташиш ҳажмини ошириш масаласида муҳокамалар олиб борилди.
Бундан ташқари, “Эйр Астана” АЖ ҳаво кемаларини “Uzbekistan airways technics” компанияси базасида таъмирлаш ва уларга техник кўрсатиш ҳамда қозоғистонлик учувчиларни МАК Тренажёр комплексида тайёрлаш бўйича келишувлар истиқболи ҳақида фикр алмашилди.
Учрашувлар якунига кўра, икки авиакомпания вакиллари ўртасида музокаралар баёни имзоланди. Тошкентдан Олма-ота ва Остона шаҳарларига доимий рейсларни кўпайтириш ва Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларидан Ўзбекистоннинг Урганч, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига янги йўналишлар очилиши ҳақида келишувларга эришилгани хабар қилинди.
Маълумот учун, бугунги кунда МАК ва “Эйр Астана” АЖ Тошкент–Олмаота йўналишида ҳафтасига 6 марта, Тошкент–Остона йўналишида эса ҳафтасига 2 марта парвозлар амалга оширилади.