...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистондаги ЙТҲ оқибатида бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди


09:48, 08.09.2017 Олам
 2 912

Бундан ташқари, Чимкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида яна 2 нафар ўзбекистонлик жароҳатланган.

Кеча, 7 сентябрь куни Чимкент шаҳрида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши жароҳатланган ва бир киши вафот этган. Бу ҳақда “Казинформ” ХАА хабар берди.
 
ЙТҲ тонгги 5:30 ларда Енбешин тумани ҳудудида  Ауезова ва Алибекова кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. BMW русумли автмобиль Nexia русумли автомобиль билан тўқнашган.
 
Nexia русумли машина йўловчиси, 27 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлгани хабар қилинган.
 
Жанубий Қозоғистон вилоятида яшовчи Nexia автомобили ҳайдовчиси ҳамда икки нафар Ўзбекистон фуқаролари турли даражадаги тан жароҳати билан шифохонага етказилган.
 
Ушбу ҳодиса юзасидан текширув-суриштирув ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ЙТҲ Қозоғистон Чимкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!