...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда уч нафар Ўзбекистон фуқароси 3 кунга қамалди


11:55, 25.09.2017 Олам
 2 999

Мангистау вилояти суди Қозоғистон Республикаси Маъмурий қонунбузарлик бўйича кодекснинг 5-қисм, 517-моддаси билан айбдор деб топди.

Қозоғистон жануби-ғарбида жойлашган Мангистау вилоятида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Аниқланишича, улар Мангистау вилоятида зарур ҳужжатларсиз ишлаганлар.
 
“Уч нафар хорижликлар Қозоғистон ҳудудига даромад олиш учун келишган. Вақтинчалик рўйхатдан ўтишган, шундан кейин тегишли органлардан зарурий рухсатномаларни олмай, меҳнат фаолиятини бошлаб юборишган”, дейилади хабарда.
 
Мангистау вилояти суди Қозоғистон Республикаси Маъмурий қонунбузарлик бўйича кодекснинг 5-қисм, 517-моддаси билан айбдор деб топиб, 3 кунлик қамоқ жазоси тайинлади.
 
Эслатиб ўтамиз, меҳнат муҳожирлари улар ташриф буюрган мамлакатнинг ички тартиб-қоидаларига риоя этишлари зарур. 3 нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан тегишли тартибда маъмурий жазо қўлланилган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Қозоғистон Ўзбекистон Мангистау 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!