...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда футбол дегани — мағлубият деганими?


11:46, 25.09.2017 Спорт
 2 757

Дилшод Нуралиев шогирдлари гуруҳ босқичида 7 очко билан учинчи ўринда қолиб кетишди.

Футбол бўйича Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Осиё Чемпионати саралаши “A” гуруҳининг 5-тур учрашувида Саудия Арабистони терма жамоасига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди ва 2018 йил бўлиб ўтиши режалаштирилган Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга кирита олишмади.
 
Таъкидлаш лозимки, “А” гуруҳида Иордания терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритган ҳолда Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олди.
 
Саудия Арабистони терма жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса ҳам, голлар нисбати туфайли иккинчи ўрин эгалари орасида энг яхши бешта жамоа сафига кира олмади ва Осиё чемпионати йўлланмасидан мосуво бўлди.
 
Мусобақанинг сўнгги турида мезбонларга имкониятни бой берган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси эса гуруҳ босқичи баҳсларида 7 очко жамлаган ҳолда, учинчи ўринда қолиб кетишди.
 
Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичидан нарига ўтолмаган футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг мағлубиятидан сўнг футбол мухлисларининг нигоҳи Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қадалган эди.
 
Бироқ, минг афсуски, ёшлар жамоаси ҳам Осиё чемпионати йўлланмасидан мосуво бўлишди.
 
Бу хабар футбол мухлисларини баттар қайғуга солгани рост. Кўпчилик спортсевар томошабинлар футбол мухлислигидан  — ўзлари билиб-билмаган, истаб-истамаган ҳолда ўзбек боксининг мухлисларига “айланишмоқда”.
 
Нима, Ўзбекистонда футбол дегани — мағлубият деганими?
 
U-16 Осиё чемпионати саралаши.
Ар Риёд, Саудия Арабистони.
 
“A” гуруҳи, 5-тур.
Ўзбекистон– аудия Арабистони — 0:1.
Гол: Ҳассан Ал Али (80).
 
Турнир жадвалидаги вазият:

Акмалхон Эшонхонов
 

Теглар:Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!