...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси шафқатсиз қотилликка қўл урди


15:12, 27.02.2018 Жамият
 7 325

Жанубий Қозоғистон милицияси гумондор-қотилни ҳибсга олган.

Жорий йил 23 февраль куни Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилоятида Ўзбекистонлик фуқаро ўз онаси ва хотинини шафқатсизларча ўлдирган. Бу ҳақда “nur.kz” хабар бермоқда.
 
Вилоятнинг Ўрдабаши тумани Шубарсу қишлоғида яшовчи 28 ёшли йигит 23 ёшли хотини билан жанжаллашиб қолади ва уни сўйиб қўяди.



Йигит уларнинг орасига тушган онасини ҳам пичоқлаб ташлайди.
 
Натижада, унинг хотини ҳам, онаси ҳам воқеа жойида вафот этади.
 
Маълум бўлишича, йигит хотини билан шу қишлоқда яшаган ва онаси унинг уйига келганига кўп вақт бўлмаган.
 
Суриштирув натижасида уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароси эканлиги маълум бўлди.
 
Ҳозирча, жанжал нимадан келиб чиққанлиги аниқланмаган. Туман милицияси тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
 

Теглар:Жанубий Қозоғистон қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар