...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон лотин алифбосига ўтди


14:55, 20.02.2018 Олам
 3 396

Қозоғистонда давлат тили бўлган қозоқ тилини ифодалашда лотин алифбосидан фойдаланишга киришилди.

Бугун, 20 февраль куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ тилини ифодалашда лотин ёзувига асосланиш ҳақидаги қонунни тасдиқлади. Бу ҳақда “Kazinform”  хабар берди.
 
Янги қабул қилинган лотин алифбоси 32 ҳарф ва белгига эга эканлиги маълум қилинди.
 
Қозоғистонда 1920 йилга қадар араб алифбосига асосланган ёзувдан фойдалаилган.
 
Шундан кейин СССР таркибидаги Марказий Осиё мамлакатларининг ҳаммаси қаторида Қозоғистонда ҳам миллат тили лотин ёзувига ўтказилади.
 
Лотин ёзуви 1940 йилга қадар амал қилади ва шу йилдан бошлаб қозоқ тили кирилл ёзувида ифодалана бошлайди.
 
Қозоқ тили кирилл ёзувида 42 ҳарф-белгига эга бўлиб, ундан фойдаланиш ноқулайлик туғдирган.
 
Қозоғистон мустақилликка эришгач, қозоқ тили мутахасислари бир неча бор кирилл ёзувини ислоҳ қилиш бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.
 
Мамлакат аҳолисининг қозоқлардан кейин энг кўп қисмини руслар ташкил этади. Президент Назарбоев  Бу борада қийинчиликлар юзага келиши мумкинлигини инкор қилиб, лотин алифбоси ҳар томонлама қулай эканлигини таъкидлади.
 
Маълум қилинишича, 2021-2023 йиллардан бошлаб Қозоғистон фуқароларининг паспортлари ва турли гувоҳномалари лотин алифбосида тўлдирилиб янгиланиши  белгиланган.
 
2024-2025 йилларга қадар мамлакатдаги ҳукумат идоралари ва барча ташкилотлар лотин ёзувига тўлиқ ўтилиши режалаштирилган.
 
Маълумот ўрнида, 2017 йилда Назарбоев қозоқ тилини ифодалашда лотин ёзувидан фойдаланишга 2025 йилга қадар ўтиш ҳақида топшириқ берган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:лотин кирилл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!