...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон президенти лотин ёзувига ўтиш бўйича фармон қабул қилди


09:48, 27.10.2017 Олам
 2 114

Назарбоев Қозоғистонда 2025 йилгача лотин ёзувига ўтиш юзасидан топшириқ берди.

Аввалроқ, Қозоғистон Республикасида қозоқ тилининг лотин алифбосига асосланган ёзувига ўтиш учун ҳаракатлар бошлаб юборилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 26 октябрь куни Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев “Кирилл ёзувидаги қозоқ алифбосидан лотин графикасига ўтиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг расмий сайтида хабар берилган.
 
Ушбу фармонда лотин ёзувига асосланган қозоқ тили алифбосини қабул қилиш, Миллий комиссияни ташкил этиш кўзда тутилган.
 
Нурсултон Назарбоевнинг топшириғига биноан лотин ёзувига ўтиш 2025 йилга қадар амалга оширилиши белгиланган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Қозоғистон Республикаси Нурсултон Назарбоев Қозоқ тили Лотин ёзувига ўтиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!