...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда лотин ёзувини оммалаштириш бўйича ишчи гуруҳ иш бошлайди


14:32, 31.10.2017 Олам
 1 654

Қозоқ тилининг графикаси (ёзуви) лотин алифбосига ўтиши ҳақидаги хабар турли фикр-мулоҳазалар, баҳс-мунозараларга сабаб бўлгани барчамизга маълум.

Қозоғистон ҳукумати томонидан лотин ёзувини оммалаштириш мақсадида махсус гуруҳ тузилади, дея эълон қилди мамлакатнинг маданият ва спорт ишлари бўйича вазири Арстанбек Муҳаммадули.
 
Қозоғистон маданият ва спорт ишлари бўйича вазири ўтказилган брифингда таъкидлашича, ҳукумат томонидан қозоқ тилининг лотин ёзувини оммалаштириш бўйича ишчи гуруҳи, яъни орфографик-лингвистик комиссия томонидан янги лотин ёзувининг имло қоидалари ишлаб чиқилади ҳамда қозоқ тилининг лотин ёзувидаги катта имловий энциклопедияси яратилади.
 
Арстанбек Муҳаммадулининг сўзларига кўра, даставвал ҳуқуқий-норматив асос яратилиши керак, сўнг ўқув-методик, бадиий ва исталган йўналишдаги адабиётларни чоп этишни бошлаш мумкин.
 
“Асосий эътибор ижтимоий аҳамиятга эга адабиётларга қаратилиши керак”, деди вазир брифингдаги нутқида.
 
Ишчи гуруҳ 2018–2025 йиллардаги лотин ёзувига босқичма-босқич ўтиш режаси устида иш бошлайди.
 
Маълумот ўрнида, 1920 йилгача қозоқ тили араб ёзувида бўлган. Кейинроқ эса, аниқроғи 1940 йилгача қозоқ тили лотин ёзувидаги алифбо орқали ёзилган ва ўқилган. 1940 йилдан ҳозирга қадар эса амалда 42 ҳарфдан иборат кирилл ёзуви (алифбоси) асосида эди.
 
Қозоқ тилининг графикаси (ёзуви) лотин алифбосига ўтиши ҳақидаги хабар турли фикр-мулоҳазалар, баҳс-мунозараларга сабаб бўлгани барчамизга маълум.
 
Мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев: “Бу асло рус тилида сўзловчи аҳолининг ҳуқуқларига, рус ва бошқа тилларга даҳл қилмайди”, дея таъкидлаган эди.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Лотин алифбоси Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!