Мухтор Аблязов эса унга қўйилаётган айбловни инкор этган ҳолда, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг унга қўйган “тузоғи”, деб айтган.
Мухтор Аблязов унга қўйилаётган айбловни инкор этган ҳолда бунга Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг “тузоғи”, деб изоҳ берган. 2016 йил декабрь ойида Франция ҳукумати уни Қозоғистонга эмас, Россияга жўнатиш истагида эди, аммо бу ҳам амалга ошмади.
Қозоғистонлик терговчилар ОАВ орқали собиқ БТА Банки раҳбари Мухтор Аблязов ва унинг шерикларини тергов жараёнига чақиришмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди. Маълум бўлишича, Коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси Аблязов томонидан амалга оширилган жиноятларни исботловчи далилларни аниқлаган.
“Мухтор Аблязов ва унинг шериклари томонидан банкдан ўмарилган пул маблағлари ҳақидаги маълумотларни тасдиқловчи тизим топилди”, дейилади бюро томонидан берилган хабарда.
Аниқланган далиллар Аблязовни Қозоғистон ҳудудидаги ва мамлакат ташқарисидаги бир қатор гуруҳлар билан биргаликда фирибгарлик жиноятини амалга оширганлигини кўрсатди. Айни вақтда Мухтор Аблязов Қозоғистон ҳудудида бўлмаганлиги учун у ОАВ орқали сўроқ жараёнига чақирилди.
Хабарда келтирилишича, Аблязов 10 февралга қадар етиб келиши керак.
Маълумот учун, Мухтор Аблязов ўзлаштирган маблағ миқдори бир неча миллиард долларни ташкил этади. Унга нисбатан 2009 йилдаёқ жиноят иши қўзғатилган. Шундан сўнг, Аблязов Европага қочиб кетган.