Ёнғин қисқа фурсатда бартараф этилган.
Кеча, 14 май куни Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ даҳасида хусусий корхонага тегишли “Газель” русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда ИИББ ахборот-мультимедиа маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, шу куни соат 20:40 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБга Кичик халқа йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган “Элбрус” ресторани олдида ёниб кетганлиги ҳақида маълумот берилган.
“Ёнғин қисқа фурсатда бартараф этилди. Қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ. Автомобильнинг двигатель қисмида рўй берган ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда”, дейилади хабарда.

Акмалхон Эшонхонов