Тошкент – Бухоро – Тошкент ҳамда Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.
12/11-сонли “Шарқ” тезюрар йўловчи поезди 8-9 май кунлари соат 17:20 да Тошкент Марказий вокзалидан жўнаб, соат 23:42 да Бухоро вокзалига етиб боради. Бухородан соат 16:30 да ортга қайтиб, соат 22:47 да Тошкентга етиб келади.
4/3-сонли Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган "Регистон" тезюрар поезди ҳам 8-10 май кунлари жадвалда олдиндан белгиланган ҳаракат вақти бўйича қатновни амалга оширади.