...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қош қўяман деб, кўз чиқарманг!


16:49, 13.04.2016 Саломатлик
 13 740

Озишга ружу қўйганлар учун анорексия ҳақида 15 факт.

Гўзаллик қурбонликларни талаб этиши ҳақида қадимий китобларда ҳам қатор битиклар бор. Аммо гўзалликка инсон ўз ҳаёти эвазига эришса, бундай гўзалликнинг кераги бормикин? Бир неча кун аввал, сайтимиз орқали анорексия касаллиги ҳақида маълумот бергандик. Бугун ушбу касаллик ҳақидаги сиз билмаган бошқа маълумотларни тақдим этамиз.

1. Анорексия ҳақидаги илк мақолаларнинг чоп этилганига 10 йилдан ошди.
 
2. Ушбу касалликка чалинганларнинг 20 фоизи аввалги кўринишини тиклай олмай вафот этади.
 
3. Ҳозирга қадар анорексияни даволашнинг мукаммал усули мавжуд эмас.
 
4. Шифокорлар анорексияни гиёҳандлик, ичкиликка ружу қўйиш каби касалликлар билан бир қаторга қўйишади. Чунки алкоголь ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилаётган шахслар организмларидаги ҳолатни тушунмайдилар. Улар қўллаётган “муолажа”лар организмни ишдан чиқараётганини тан олишни истамайди.
 


5. Ҳар куни озиш учун дунё миқёсида минглаб аёллар диета ушлашни бошлашади. Уларнинг 15 фоизи анорексияга мойил инсонлар сирасига киради.
 
6. Анорексия касаллиги билан асосан 14-20 ёшли аёллар оғришади.
 
7. Дунё миқёсидаги жами моделларнинг 72 фоизи анорексия ёки булимиядан азият чекади.
 
8. Маълумотларга кўра, анорексияга чалинган инсонлар орасида ўлим ҳолати айнан юрак етишмовчилиги туфайли юзага келади. Юрак етишмовчилиги узоқ вақт давомида организмнинг витаминларсиз қолиши, оч қолиши натижасида келиб чиқади.
 
9. Анорексия туфайли вафот этадиган шахсларнинг тенг ярми ўз жонига қасд қилади.
 


10. Анорексия ҳолати баъзида инсоннинг ўзи тушунмаган ва билмаган ҳолатида юзага келиши мумкин. Бунда инсон организмига акс таъсир этувчи дори-воситалари сабаб бўлиши мумкин.
 
11. Германия, Италия мамлакатлари анорексия касаллиги руҳий касалликлар қаторида даволанади.
 
12. Буни қарангки, қора танли аёллар ичида семизлик касаллиги кўп учрашига қарамай, анорексиядан қора танли аёлларга нисбатан оқ танли ёки қорамағиз аёллар кўпроқ азият чекишар экан.
 
13. Анорексиянинг илк белгилари худди юрак етишмовчилиги касаллиги вақтида юз берадиган ҳолатларга ўхшаб кетади. Инсон сезиларли даражада озиб кетганидан сўнг, юрак ритми бузилади. Бироқ анорексияга чалинган инсонларда тана ҳарорати 35.5 даражага тушиб кетади.
 
14. 10-18 ёшда бўлган хотин-қизларнинг 69 фоизи машҳур инсонлар, моделлар каби кўринишга эга бўлишни исташларини айтишади.
 
15. Анорексия касаллиги инсоннинг ташқи кўринишида ҳам намоён бўлади. Масалан сочларнинг ҳаддан ташқари қуриб кетиши ва синиши, терининг қуриши, тирноқларнинг бурдалана бошланиши, синувчан бўлиб қолиши...
Умида Якубова

Теглар:Анорексия Озиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Муслима
12:00 24.06.2016

Худо берганига шукур килиш керак. мени фикрим.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!