...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда янги Бош вазир тайинланди


15:58, 13.04.2016 Олам
 3 659

Қирғизистоннинг собиқ Бош вазири душанба куни истеъфога чиққан эди.

13 апрель, чоршанба куни Қирғизистон парламенти Сооранбай Жээнбековни мамлакат Бош вазири лавозимига сайлади. Жогорку Кенешнинг кўпчилик депутатлари мазкур номзод учун овоз бердилар, дея РИА Новости хабар берди.
 
Душанба куни собиқ бош вазир Темир Сариев истеъфога чиққанини маълум қилган эди.  Бунга Иссиқкўл қирғоғи бўйлаб ўтказиладиган автомагистрал қурилиши бўйича тендерга алоқадор можаролар сабаб бўлди, дейилади хабарда.
 
Сешанба куни Қирғизистон парламентида ҳукумат раҳбари лавозимига президент девони раҳбари ўринбосари Сооранбай Жээнбеков номзоди кўриб чиқилди.
 
58 ёшли Сооранбай Жээнбеков Ўш вилоятида туғилган. У 1983 йилда Қирғизистон Қишлоқ хўжалик институтини битирган.  Мутахассислиги бўйича зоотехник.
 
Жээнбеков 2016 йилнинг 23 мартидан буён президент девони раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Сооранбай Жээнбеков Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!