...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистондаги иссиқ ҳарорат туфайли 130 киши ҳалок бўлди


15:48, 13.04.2016 Олам
 3 565

Апрель ойида Ҳиндистоннинг баъзи бир штатларида ҳарорат 45 градусдан ошиб кетди

Жорий йилннинг апрель ойи бошидан буён Ҳиндистонда жазирама иссиқдан 130 дан ортиқ одам вафот этди, дея РИА Новости хабар бермоқда.
 
Телангана ва Андхра-Прадеш штатларида 111 киши юқори даражадаги ҳарорат қурбонига айланди.
 
Одиша штати раҳбариятининг маълумотларига кўра,  юқори ҳарорат туфайли бир неча кун ичида 24 киши вафот этган. Мазкур штатнинг 19 та шаҳрида ҳарорат 40 даража иссиқ бўляпти. Одиша штатининг пойтахти Бхубанешварда душанба куни энг юқори ҳаво ҳарорати қайд этилди. Бу апрель ойида рекорд ҳарорат бўлиб, у 45.8 градусга тенг бўлди.
 
Жазирама иссиқ сабабли кўплаб давлат ташкилотлари фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.

Штатнинг метеорологик маркази бундай юқори ҳарорат камида бир ҳафта сақланиб туриши ҳақида огоҳлантирди. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ҳиндистон Одиша Иссиқ ҳарорат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!