...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қор кўчкиси сабаб “Қамчиқ” довонида ҳаракат тўхтатилди


09:19, 04.02.2017 Жамият
 5 103

Олинган хабар бўйича ФВВ ва “Ўзавтойўл” АЖ томонидан автомобиль йўлининг ушбу участкаларида қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Кеча, 3 февраль куни соат 09:40 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони 233 километрида ҳажми 1000 м3 гача, соат 10:30 да 243 километрида ҳажми 250 м3 бўлган қор кўчкиси содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Олинган хабар бўйича ФВВ ва “Ўзавтойўл” АЖ томонидан автомобиль йўлининг ушбу участкаларида қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Қор кўчкиси талофатлар келтириб чиқармаган, аҳоли ўртасида жабрланганлар йўқ.
 
3 февраль куни А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг қор кўчкиси хавфи мавжуд “Қамчиқ” довони 228-253 километрлари ҳамда бошқа участкаларда ФВВ ва ИВВ ЙҲХББ куч ва воситалари томонидан автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилган.
 
Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни қабул қилиш бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
“Қамчиқ” довонидан ўтишга улгурмаган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумовқатланиш шоҳобчаларига жойлаштирилмоқда. Улар учун барча шароитлар (иссиқ овқат, ичимлик суви, дам олиш жойлари) яратилган.
 
ФВВ фуқароларни қор қатлами йиғиладиган жойлар ҳолати мустаҳкам эмас, қор кўчиши хавфи мавжудлигидан огоҳлантирмоқда. 

Теглар:Қамчиқ довони Қор кўчкиси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар