Маълум бўлишича, ушбу видеолавҳаларни Instagram’даги шахсий саҳифасига хонанда Фаррух Аҳмедов жойлаштирган. Шу тариқа у қўл телефонларида тарқалган.
Бугун интернетдаги ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжерида “Ниҳол” мукофоти совриндори Абдулла Қурбоновга оид видеолавҳалар тарқалди. Унда тахминан 90-йиллардаги ёш Абдулланинг қўшиқ айтаётгани тасвирланган. Қурбонов Фаррух Зокиров ва Юлдуз Усмонова ижросидаги “Бор боравер” номли дуэт қўшиғини жонли ижрода, бир ўзи шу қадар берилиб ижро этяптики, қойил демай иложинг йўқ.
Дарвоқе, видеотасвирларда Абдулла Қурбоновдан ташқари марҳум санъаткор, ўз даврининг энг таниқли хонандаларидан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳриддин Холиқовни кўриш мумкин.