...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Фаррух Аҳмедов дўстининг ўлимига сабабчи бўлди


15:45, 18.05.2017 Кино
 16 831

Фаррух Аҳмедов пинҳоний севгиси туфайли ўз дўстига нотўғри ташхис қўйиб, хиёнат кўчасини танлади.

Охирги икки уч йилда ўзбек кинорежиссёрлари томонидан тақдим этилаётган фильмлар сон жиҳатидан ортса ҳам, сифат жиҳатидан тобора саёз бўлиб кетганига гувоҳ бўляпмиз. Давлат буюртмаси асосида суратга олинаётган картиналар бундан мустасно. Хусусий студиялар томонидан суратга олинаётган картиналарнинг ҳам яхшилари йўқ, деб бўлмайди, бироқ бори ҳам ёмонларининг ортида кўринмай қоляпти.


 
Кеча, 17 май куни Тошкентдаги Алишер Навоий номли киносаройида режиссёр Лочин Охуновнинг “Асрагил” номли фильми премьераси бўлиб ўтди. Мазкур картина мавзу жиҳатидан бугунги кунда ишланаётган кўплаб фильмлардан фарқ қилмаса-да, актёрлар жамоаси ва воқеаларнинг узвий боғлиқлиги билан бошқалардан ажралиб турибди.
 
Фильмдаги бош ролларда асосан ёш актёрлар намоён бўлган. Хонанда Фаррух Аҳмедов, актриса Сўғдиёна Азимова, актёр Ёқуб Аҳмедов фильмда бош қаҳрамонлар ролини маҳорат билан ижро этишган. Айниқса, Сўғдиёна Азимова санъат соҳасида олий таълимни олмаган бўлса-да, ўзига берилган вазифани аъло даражада уддасидан чиққан. Унинг роли ўзини профессионал санайдиган айрим актрисаларникидан анча ишончли чиққан.


 
Фильм сценарийси Рустам Жабборов ва Дилмурод Масаидовга тегишли. Сценарий аввал бошидан пухта бўлгани сезилади, аммо монтаж, тасвирга олиш жараёнидаги баъзи ноқулайликлар сабаб тушунарсиз қисмларга дуч келасиз. Умуман олиб қараганда эса фильмда узуқ-юлуқ лавҳалар, тугалланмай қолган воқеалар кўзга ташланмайди. Режиссёр бунда деталлар ва воқеаларнинг динамикасига алоҳида эътибор қаратгани сезилади.
 
Фильмда икки дўстнинг ўзаро муносабатлари бир қизга бўлган муҳаббат атрофига қурилади. Яъни Ёқуб Аҳмедов ва Фаррух Аҳмедов бир қизга кўнгил қўйишади. Фаррух Аҳмедов дўстидан фарқли ўлароқ севгисини пинҳон тутади. У шифокор бўлгани учун кўрикка келган дўстига саратон ташхисини қўяди ва охир-оқибат дўстининг “ўлими”га сабабчи бўлади. Режиссёр фильмнинг сўнгига қадар хотимадаги ечимни сирли сақлашга уринган ва бунинг уддасидан чиққан ҳам.


 
Фаррух Аҳмедов ўзига берилган вазифани шу қадар ишончли уддалаганки, томошабин то фильмнинг охирига қадар унинг сотқин экани ва барча воқеалар у билан боғлиқлигини пайқамайди.
 
Картинада Ўзбекистон халқ артистлари Муҳаммадали Абдуқундузов ҳамда Гавҳар Зокирова ҳам иштирок этишган. Премьерада Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов сўзга чиқар экан, навбатдаги фильм томошабинларнинг қалбидан жой олишига ишонч билдириб, ўзбек киносида яхши фильмлар сони яна биттага ортганини айтди.


 
Айни пайтда картина шаҳар кинотеатрларида намойиш этилмоқда. 

Теглар:Асрагил Ўзбек фильми Фаррух Аҳмедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Илхом
09:39 19.05.2017

Сарлавҳани тўғрилаб ёзиш керак муҳтарам журналистлар! Одамлар ўқисин деб тўғри келган нарсани ёзиш бу саводсизлик.


shoxruh
20:24 18.05.2017

Qaysi kalla bn yozildi bu maqola??? Ushbu maqola muallifi Kino hulosasi haqida maqola yozayotganda asosiy voqealik ketmaketligiga taaluqli hech qanday ma'lumot berilmasligini nahot bilmasa??? Bu qanaqa yondashuv boldi!!! Kinoning asosiy yutuģi bòlgan intrigani bir tiyin qildilarku! Farruh Axmedov qaxramoni sotqin ekanini aytib qòyishiz bn kino ijodkorlarning shuncha mehnati bir tiyin bòldi. Ijodkorlar mayli endi tomoshabin ham bu kinodan hech qancha zavqlana olmaydi chunki siz uning ta'surotini buzib boldiz! Sharmanda! Uyat!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!