Model 3 ҳақида бир қатор фактлар билан танишинг.
Қуйида Model 3нинг имкониятлари билан танишамиз.
Электромобиль дизайн жиҳатдан Model S ва Model X’дан яққол ажралиб турмайди. Model 3 кимларгадир Renault Caravelle ёки Porsche Panamera’ни ҳам эслатиб юбориши мумкин. Аслида седан бўлган автомобиль лифтбекка ҳам ўхшайди. Қисқасини айтганда, дизайн жиҳатдан машина жуда чиройли.
Model 3’нинг динамик хусусиятлари.
• Автомобиль 100 км/с тезликка олти сонияда чиқади.
• Бир марта қувватлангандан сўнг, электромобиль 346 километр масофагача ҳаракатлана олади. Айни дамда мазкур кўрсаткўрсаткични яхшилаш устида иш олиб борилмоқда.
• Қайси ғилдираклар орқали ҳаракатлантиришига кўра, Model 3нинг икки хил варианти мавжуд: орқа ғилдираклар ва барча ғилдираклар.
Автомобилнинг жиҳозланиши
Машина салонида 15 дюмлик сенсорли дисплей, панорама том, автопилот функцияси мавжуд. Фавқулодда ҳолатларда автоматик тарзда тормоз бериш ва бошқариш хусусияти мавжуд. Автомобиль рули ортида ҳеч қандай ускуналар йўқ. Салонда горизонтал равишда ўрнатилган “планшет” LG компанияси томонидан етказиб берилади.
Нарх – энг асосий жиҳат
Тесла электромобиллари орасида Model 3 нисбатан арзонлиги билан ажралиб туради. Машина нархи 35 минг АҚШ долларидан бошланади. Таққослаш учун, Model S’нинг баҳоси 70 минг АҚШ доллари ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, Model 3 2017 йилдан сотувга чиқиши мумкин.
Атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган бу турдаги автомобиллар оммалашиб бормоқда. Tesla компанияси эса автомобилсозлик тарихида янги саҳифа очди.
Маълумот ўрнида, Tesla Motors’га 2003 йилда АҚШда асос солинган эди. Компания номи машҳур физик ва электротехник Никола Тесла шарафига қўйилган. Шу кунгача компания Roadstar, Model S ва Model X каби электромобилларни ишлаб чиқарган.