Давлат солиқ қўмитаси жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатлар натижалар ҳақида хабар берди.
Таъкидлаш жоизки, “Ишонч телефони”га қилинаётган мурожаатларнинг аксарияти савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида савдо қоидаларининг бузилганлиги ҳамда тўловларни пластик карточкалари орқали амалга оширишда ҳисоб-китоб “Терминал” аппаратлари ишлатилмаётганлиги каби масалалар хусусидадир. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, 2016 йил 1 апрель ҳолатига давлат солиқ хизмати органларининг “Ишонч телефонии”га қилинган фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 697 та ҳолатда жами 153522,3 минг сўм миқдорида назорат - касса машинасига кирим қилмаслик, 388 та ҳолатда тегишли ҳужжатларсиз маҳсулотлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда 10 та бошқа солиқ қонунларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, айбдорларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланди.