...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путин “Панама архиви”нинг ортидан АҚШ турганини айтди


11:45, 15.04.2016 Олам
 3 871

Владимир Путин Россия фуқароларининг турли хил саволларига жавоб бермоқда.

Россия Федерецияси Президенти Владимир Путин “Тўғридан тўғри мулоқот”да “Панама архиви” ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди. Унинг айтишича, Mossack Fonseca’га тегишли архив ҳужжатларни чоп этган Sueddeiche Zeitung немис газетаси АҚШнинг Goldman Sachs компаниясига тегишли.
 
Бироз аввал “Панама архиви”даги ҳужжатлар орасида Владимир Путиннинг яқинлари билан боғлиқ маълумотлар ҳам борлиги ҳақида хабар берган эдик. Шунинг учун ҳам Россия президентига “Панама архиви”га доир савол берилди.
 
“Биз биламизки, “Панама архиви” иши ортида америкалик расмий ходимлар турибди. Бу ишда буюртмачиларнинг қўли борлиги яққол маълум”, – дейди Путин.
 
Эслатиб ўтамиз, 14 апрель куни Владимир Путин ва Россия фуқаролари ўртасида “Тўғридан-тўғри мулоқот” ўтказилди. Бунда россияликлар ўзларини қизиқтирган савол билан мамлакат президентига мурожаат этдилар.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Владимир Путин Панама архиви 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!