...
МЕНЮ
ONLINE TV

My Taxi Тошкентга Tesla’нинг янги Model 3’ини олиб келмоқчи


17:20, 07.04.2016 Технология
 4 417

Мазкур автомобиль Тошкент кўчаларида ҳаракатланадиган биринчи электромобиль бўлиши мумкин.

Жорий йилнинг 1 апрелида Tesla компанияси Model 3 электромобилини тақдим этган эди.  Мазкур машинанинг нархи 35 минг АҚШ долларига тенг. Компания 2017 йилдан Model 3’ни харидорларга етказиб беришни бошлайди. Буюртмалар эса ҳозирдан қабул қилинмоқда. 
  
Tesla  3  тахминан олти сония ичида соатига юз километргача тезлик олади ва қуввати эса 300 км масофа учун етади.  
 
Model 3’ни аллақачон 115 мингдан зиёд киши буюртма қилган. Tesla’нинг бошқа моделлари каби Model 3’ни ҳам компаниянинг махсус станцияларида бепул қувватлантириб олиш мумкин.  
 
Tesla Motors’га 2003 йилда АҚШда асос солинган эди. Компания номи машҳур физик ва электротехник Никола Тесла шарафига қўйилган. Шу кунгача компания Roadstar, Model S ва Model X каби электромобилларни ишлаб чиқарган.
 
Компания  автомобилнинг янги авлод намунасини сотувга чиқаришни маълум қилганидан сўнг, Ўзбекистоннинг My Taxi йўловчи ташиш корхонаси ҳам бир дона Model 3 сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.  Маълумотларга кўра,  электромобил 2018 йилнинг ўрталарида Тошкентга келтирилади. Бу Ўзбекистондаги биринчи Tesla автомобили бўлиши мумкин.
 
Кўрамиз, Tesla’нинг янги электромобилини Тошкентга олиб келиниши ҳақидаги гаплар ростми ёки шунчаки My Taxi’нинг пиари? Бунинг учун 2018 йилни кутамиз.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Tesla Model 3 MyTaxi 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!