...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қобулда худкуш-террорчи ўзини портлатди


09:56, 05.01.2018 Олам
 1 998

Ашраф Ғани юз берган воқеа юзасидан тергов гуруҳи ташкил этилиши ҳақида маълум қилди.

4 январь куни кечаси Қобул шаҳрининг Банаи туманида мудҳиш портлаш содир этилди. Худкуш-террорчининг назорат-текширув пункти яқинидаги полиция бўлинмаси олдида ўзини портлатиши оқибатида 80 га яқин киши қурбон бўлган ва яраланган. Бу ҳақда “Tolo News” нашри хабар берди.
 
Қурбонларнинг аксарияти полиция ходимлари эканлиги айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15 кишининг вафот этганлигини тасдиқлади.
 
Афғонистон президенти Ашраф Ғани юз берган воқеа юзасидан тергов гуруҳи ташкил этилиши ҳақида маълум қилди.
 
Сўнгги хабарларда келтирилишича, портлашни ИШИД террорчилик гуруҳи амалга оширган. Ҳозирча бошқа тафсилотлар ошкор этилмаяпти.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Афғонистон Қобул Портлаш Худкуш-террорчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!