Парвоз вақти ҳақида авиаташувчи компаниядан маълумот олиш мумкин бўлади.
“Мен экстремал об-ҳаво шароити туфайли Нью-Йорк, Уэстчестер ва Лонг-Айлендда фавқулодда вазият ҳолатини эълон қиламан”, деб ёзган Эндрю Куомо.
Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропорт ҳам вақтинча ўз ишини тўхтатди. Аэропорт маъмурияти “Кучли туман ва кўриш даражасининг пастлиги туфайли вақтинчалик парвозлар тўхтатилди”, дея эълон берди. Шу сабаб шу кунларда Нью-Йорк шаҳрига боришни режалаштирган ўзбекистонликларнинг парвозлари кечиктирилади. Парвоз вақти ҳақида авиаташувчи компаниядан маълумот олиш мумкин бўлади.
Айтиш керакки, аввалроқ АҚШ бутунжаҳон океан ва атмосфераси тадқиқот миллий бошқармаси кучли бўрон хавфидан огоҳлантирган эди. Синоптиклар қор қалинлиги 7,1 см га етиши мумкинлигини тахмин қилишди. Ҳарорат эса 9 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда.