...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қисматига кўнганлар: Қўл ва оёқларидан ажралган қиз мусобақада ғолиб чиқди


15:50, 21.04.2016 Олам
 4 064

Иззи Уилл олти ёшлигида ампутант бўлиб қолган эди.

Буюк Британиянинг Дерби шаҳрида яшовчи қиз иккинчи гуруҳ ногиронлари ўртасида ўтказиладиган батутадан сакраш бўйича Миллий мактаб мусобақаларида ғолиб чиқди. У болалигида қўл ва оёқларидан ажралган, дея “Express” хабар берди.
 
12 ёшли Иззи Уилл олти ёшлигида тўсатдан юрак хуружи ва танасининг кўплаб аъзолари шикастланганда руҳий жиҳатдан мушкул аҳволга тушиб қолган эди. Жарроҳлар қизалоқ бактериал менингитни бошидан ўтказгач, унинг қўллари ва оёқларини кесиб ташлашга мажбур бўлдилар. 2011 йилда Иззига протез оёқ қўйилди ва у юриш, спорт билан шуғулланиш имкониятига эга бўлди.
 
Иззи оёқларига махсус ускуна қўйилгандан сўнг, мактабда дарсдан кейин бўладиган батутадан сакраш машқларига қатнай бошлади. Орадан бир йил ўтиб Иззи мусобақада иштирок этди ва биринчи ўринни олишга муваффақ бўлди.
 
Жорий йилнинг март ойида Ҳиндистонда яшайдиган Амир Ҳусайн Лоннинг қўллари дарахт арраловчи ускунада кесилиб кетади.  Лекин,  26 ёшли Лон тушкунликка тушмайди ва имконияти чекланган одамлардан таркиб топган маҳаллий крикет жамоасида “юлдуз” ўйинчига айланди.  У крикет тўпини бўйин ва елка ўртасида тута олади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Буюк Британия Иззи Уилл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!