Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахром Ашрафханов Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширди.
Россия президенти дипломатик ваколатхоналарнинг янги тайинланган раҳбарлари олдидаги нутқида Ўзбекистон билан муносабатларни юксак баҳолади ва алоқаларни янада чуқурлаштиришдан икки томон ҳам манфаатдорлигини қайд этди. “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раиси сифатида ШҲТнинг Уфа Саммити қарорларини амалга ошириш, жумладан, ташкилот таркибини кенгайтириш бўйича Тошкентнинг сай-ҳаракатларини” Россия қўллаб-қувватлаши таъкидланди, дейилади хабарда.