Қишки таътил кунларида фанлар бўйича билимлар беллашувининг мактаб босқичи ҳамда 5-9-синф ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг туман (шаҳар) босқичлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан таътил кунларида ўқувчи-ёшлар учун болалар-ўсмирлар спорт мактабларидаги спорт секциялари ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказларида тўгаракларнинг тўлиқ ишлаши таъминланди, деб хабар бермоқда вазирлик Матбуот хизмати.
Қолаверса, республикадаги барча умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда хорижий тилларни ўргатиш, турли фан тўгараклари ва спорт машғулотлари ташкил этилган.
Қишки таътил кунларида фанлар бўйича билимлар беллашувининг мактаб босқичи ҳамда 5-9-синф ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг туман (шаҳар) босқичлари ўтказилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда қишки таътил 11 кундан 14 кунга узайтирилган бўлиб, мактаблар 11 январь, пайшанбадан иш бошлайди.