
Берилган маълумотга кўра, қурбонларнинг айримларидан фақат суяклар қолган. Полиция марҳумларнинг шахсини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Вақти-вақти билан Япония қирғоқларига Шимолий Кореядан ёғоч қайиқлар келиб туради. Аммо Акита қирғоқ ҳимоячиларининг айтишича, қайиқ ва қурбонлар қаердан келгани ҳақида бирор маълумот йўқ.
Қайиқда аксига олиб кимга тегишли эканлигини билдирувчи нишона йўқ.
Жорий йилнинг ноябрь ойи ўрталарида Исикава префектурасига 15 нафар ўз хоҳиши билан Японияга юборилган КХДР фуқароларидан атиги 3 нафари етиб келган. Қолган 12 нафар инсоннинг тақдири эса ҳамон ноаниқлигича қолмоқда.
КХДР ва Япония ўзаро дипломатик муносабатларга эга эмас.
Пхеньянда олиб борилаётган ядровий тадқиқотлар сабабли, расмий Токио Шимолий Кореяга чекловлар эълон қилиш ва босим ўтказиш тарафдори сифатида чиқмоқда.