Ўзгендаги марказий бозорда катта ёнғин содир бўлди. Ёнғин ҳудудида Ош вилояти ФВВ Бошқармаси бошлиғи ва тезкор гуруҳи, ТИИБ ходимлари, ДС тиббиёт хизмати шифокорлари талофат оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.
Ёнғин кеча, 29 июль куни, тонгги соат 04:50 да бошланган бўлиб, ёнғин ҳудуди 1500 кв.м ташкил этган. Дастлабки маълумотларга кўра жароҳатланган ва вафот этганлар йўқ.
“Ёнғин 7 та ёнғин ўчириш гуруҳи ёрдамида соат 07:52да ўчирилган, айни пайтларда содир бўлган фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин содир бўлган жойда Ош вилояти ФВВ Бошқармаси бошлиғи ва тезкор гуруҳи, Туман ички ишлар Бошқармаси ходимлари, Давлат Соғлиқни сақлаш тиббиёт хизмати иш олиб бормоқда. Ёнғин ҳудуди ТИИБ ходимлари томонидан ўраб олинган”, деб хабар беради маълумот манбаи.