...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда жабрланган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди


19:11, 22.02.2018 Жамият
 5 048

Ҳозирда жабрланган фуқаролар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон ва Наманган вилоят филиалларига жойлаштирилган.

Аввалроқ, 20 февраль куни Қирғизистоннинг жанубий вилояти Жалолободнинг Қўчқор-Ота шаҳридаги кафеларидан бирида газ баллони портлаши оқибатида тўрт киши оғир тан жароҳати улардан уч нафари Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу маълумот асосида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази томонидан тезкор чоралар кўрилиб, жабрланганларни шифокорлар назоратида Ўзбекистонга олиб келиш бўйича музокаралар олиб борилган.


 
Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Фарғона, Наманган вилоят ҳокимликлари ҳамкорлигида жабрланган фуқароларнинг шахсини аниқлаш, яқин қариндошларига хабар етказиш ишлари олиб борилиб, 22 февраль куни соат 14:00 холатига Ўзбекистон Республикасига олиб келиш чоралари кўрилди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Ҳозирда жабрланган фуқаролар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон ва Наманган вилоят филиалларига жойлаштирилган ва улар билан зарурий тиббий муолажалар ўтказилмоқда.


 
Эслатиб ўтамиз, ушбу портлаш натижасида Токтогул туманидаги Торкент қишлоғида яшовчи Қирғизистон фуқароси ва кафеда ишловчи уч нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланган.
 
Булар – Азимжон Валиев, Муҳаммадбобир Турғунпўлатов, Рустам Парпиев. Рустам Парпиев эса учинчи даражада куйиш натижасида жиддийроқ жабрланган.
 
Ҳозирча жабрланганларнинг аҳволи ҳақида батафсил маълумот берилмади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қирғизистон Наманган портлаш ФВВ Газ баллон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар