...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон ОАВлари Ўзбекистонда ёшларга қаратилган эътибор ҳақида сўз очди


13:48, 29.01.2016 Олам
 5 842

Мақолада Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида ҳудудларда 111 та “Камолот” уйи бунёд этилгани ва қурилиши якунланган уйлар ўз эгаларига топширилгани айтилган.

Истиқлол йилларида Ўзбекистоннинг кучли демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида олиб бораётган оқилона сиёсати ва мамлакатда ёшларга қаратилаётган эътибор қўшни давлатлар ОАВларининг ҳам эътиборидан четда қолмаяпти.

Қирғизистон Республикасининг “Svoboda.kg” ахборот агентлиги электрон порталида Ўзбекистонда 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-табирлар дастурининг ижроси ҳамда 2016 йилдаги устувор вазифалар мавзусига бағишланган мақола эълон қилинди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Мақолада Ўзбекистонда мазкур дастур ижроси доирасида вазирлик ва идоралар,  ҳудудий ҳокимликлар ҳамкорлигида 72 мингдан зиёд лойиҳа ва тадбир ўтказилгани,  улар қарийб 19,5 миллион ёшларни ўз атрофига жамлагани қайд этилган.

Шунингдек,  мазкур мақолада Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида ҳудудларда 111 та “Камолот” уйи бунёд этилгани ва қурилиши якунланган уйлар ўз эгаларига топширилгани айтилган.

Мақолада сўнгида жорий йилда Ўзбекистонда амалга оширилиши кўзда тутилаётган лойиҳалар ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилган.

Теглар:Ёшларга оид давлат сиёсати Қирғизистон Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!