...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қинғир ишнинг қийиғи: Сардор Раҳимхонни “ўлдириш” кимга керак бўлди?


16:27, 06.06.2016 Шоу-бизнес
 18 154

Бундай ҳолатларга нисбатан ҳуқуқ-тартибот органлари белни маҳкам боғлаб чора кўрмаса, бунинг оқибатлари ёмон бўлиши турган гап. Бугун бир хонандани ўлдига чиқараётганлар, эртага яна қайси қабиҳ мақсадларини шу йўсин амалга ошираркинлар...

Ижтимоий тармоқлар, Telegram каби мессенжерлар узоқ-яқиндаги одамларни бир-бирига боғловчи, мулоқот ўрнатувчи, ахборот алмашинувчи асосий воситага айланиб қолган. Минг афсуски, улардан нопок йўлларда фойдаланадиганлар ҳам учраб турибди. Хусусан, Telegram мессенжеридаги каналларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг вафот этгани билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Сардор Раҳимхон ушбу бўҳтонларга Instagram’даги шахсий саҳифаси жавоб қайтарди.
 
“Рамазон ойида бировнинг кўнглини ранжитишнинг гуноҳи оғир. Бировга ўлим тилагандан кўра, ўзига умр тиласа бўларди. Азизлар, бундай гап-сўзларга эътибор берманг. Худога шукур, саломатман! Яратган бундай инсонларнинг жазосини берсин, яхшиси инсоф берсин”, деб ёзади Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон.
 
Ёдингизда бўлса, бундан аввалроқ, актёр Алишер Узоқов, хонандалар Ойбек ва Нигоранинг вафот этгани ҳақида шундай ёлғон хабарлар тарқатилган эди. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади деганларидек, кўп ўтмай ижтимоий тармоқлардаги гап-сўзлар ёлғонлиги маълум бўлди. Қизиқ, бировнинг ҳаёти билан ҳазил-мазах қилиш, кимнидир ўлдига чиқариб, оила аъзолари ва яқинларининг саломатлигини гаровга қўйиш шунчалик осон бўлдими? Бундай ҳолатларга нисбатан ҳуқуқ-тартибот органлари белни маҳкам боғлаб чора кўрмаса, бунинг оқибатлари ёмон бўлиши турган гап. Бугун бир хонандани ўлдига чиқараётганлар, эртага яна қайси қабиҳ мақсадларини шу йўсин амалга ошираркинлар...

Теглар:Сардор Раҳимхон Ижтимоий тармоқ Instagram Telegram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!