...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қинғир ишнинг қийиғи чиқди


02:56, 20.02.2016 Жамият
 4 076

8,7 млн сўмлик мис ва бошқа товар-моддий бойликларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқишга уринган қонунбузарлар қўлга олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Навоий вилояти ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида айланма йўлларда “изғиб” юрган 3 та “УАЗ” русумли автомашинадан иборат карвоннинг “манзил”га етмасдан, тўхтатилишига муваффақ бўлинди, деб ёзади “Customs.uz”

Гарчи қочишга уринган бўлса-да, автомашиналардаги 5 нафар қонунбузардан иборат гуруҳ ўз вақтида қўлга олинган. Автомашиналар салони кўздан кечирилганда эса унда умумий қиймати салкам 8,7 млн. сўмлик 2,4 тоннага яқин мис ва бошқа товар-моддий бойликлар ортилгани маълум бўлган.

Суриштирувлар давомида аниқланишича, қонунбузарлар ушбу рангли металл парчаларини муқаддам Бухоро ва Навоий вилоятининг турли ҳудудларидан йиғиб олиб, яширин йўллар билан қўшни давлатга олиб чиқиб кетиш мақсадида Учқудуқ туманида тўплаб боришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги “Товарлар экспортини рағбатлантиришнинг қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-1871 сонли ҳамда 1999 йил 5 февралдаги “Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари экспортини тартибга солиш тўғрисида”ги ПФ-2212 сонли Фармонларига мувофиқ рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш ва экспорт қилиниши тақиқланади.

Теглар:Божхона қўмитаси Мис Навоий Бухоро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар