ИИББ ушбу ҳолат юзасидан навбатдаги маълумотларни эълон қилди.
ИИББ ушбу ҳолат юзасидан навбатдаги маълумотларни эълон қилди.
Жорий йил 11 август куни Учтепа туманида рўй берган воқеа бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноий иш очилган. Жиноий ишнинг барча иштирокчилари сўроқ қилинган, ишга доир ашёвий буюмлар тўпланган. Уларнинг ҳар бирига ҳуқуқий баҳо берилиши таъкидланган.
Айни вақтда уч нафар жабрланувчи ва уч нафар гумонланувчи сўроқ қилинган. Яна икки нафар гумонланувчини ҳибсга олиш чоралари кўрилган. Жабрланувчи ва гумонланувчиларнинг сўзларига кўра, улардан бири 27 ёшли Шоҳруҳ Ж. жиноятнинг ташкилотчиси ҳисобланади.
Маълум бўлишича, жабрланувчи 23 ёшли Ботиржон А. таниши Шоҳруҳдан қарз олган. Қарзнинг қолган 500 минг сўмини бера олмаган.
Гумонланувчи Шохрух 24 ёшли Зиёвуддин Г, 31 ёшли Музаффар М. ва Бекзод М., шунингдек, 33 ёшли Абдуғани И. ВАЗ-2105 (Музаффар бошқарувида) ва Nexia-3 (Абдуғани бошқарувда) “Ватан” кинотеатрининг олдида Spark бошқарувидаги Жасур М.ни автомобилни тўхтатишга мажбур қилган. Қўлга олинганларнинг кўрсатмаларига кўра, Зиёвуддин Spark’нинг шиналарига зарар етказган. Музаффар бўлса, машина ойнасини синдирган.
Шундан сўнг безорилар жабрланувчиларни мажбурлаб, машиналарига ўтқазганлар ва Сергели туманига олиб бориб, калтаклаганлар. Тиббиёт ходимлари ҳозирда тан жароҳатларининг даражасини ўрганяптилар. Калтаклашдан кейин Зиёвуддин Г. ва Бекзод Н.лар ўз қурбонларини шифохонага олиб борганлар ва қилмишларини айтиб қўймасликлари учун уларнинг ҳар бир сўзига эътибор бериб турганлар.
Айнан қўрқув сабаб жабрланувчилаар содир бўлган воқеа ҳақида Ички ишлар органлари ходимларига хабар бермаган. Жиноят содир этилгани Интернетга жойланган видеодан маълум бўлган.