...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қибрайдаги оилавий жанжалдан келиб чиққан қотилликнинг олди олинди


09:53, 30.08.2017 Жамият
 5 180

З. Маннопов икки нафар вояга етмаган фарзандларининг бошларига темир болға билан оғир тан жароҳати етказган.

Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи 1973 йилда туғилган З.Маннопов оилавий можаро туфайли ўзи билан бирга яшаган аёл ва унинг болаларини қасддан ўлдирмоқчи бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар бермоқда.
 
З. Маннопов “Маданият” маҳалласида ўзининг шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи — 1985 йилда туғилган Х. Исмоилова билан жанжаллашиб, аёл ва унинг 9 ва 12 ёшдаги икки нафар вояга етмаган фарзандларини қасддан ўлдириш мақсадида, уларнинг бошларига темир болға билан уриб, оғир тан жароҳати етказган.
 
Учинчи шахслар аралашуви билан З. Манноповнинг қасддан қилинган ҳаракати тўхтатиб қолинган.
 
Ҳозирда жабрланганлар — Х. Исмоилова ва унинг икки фарзанди шифохонада даволанмоқда.
 
Тошкент вилояти прокуратураси мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатлари олиб бормоқда. З. Манноповга нисбатан суд томонидан қамоқ жазоси тайинланди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Тошкент вилояти Қибрай Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Зафар
17:58 30.08.2017

Калласи йўқ ахмоқ экан, кичкина болалар билан хам тенглашадими!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар