...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: ёмғирлар мавсуми, Макроннинг атом кемаси, ракета отишмалари ва чекиш тақиқланади


09:46, 05.07.2017 Жамият
 2 995

Шаҳар раҳбарлари 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларигача пойтахтни ортиқча тутундан халос қилишмоқчи.

1. Синоптиклар Россияда “ёмғирлар мавсуми” якунига етаётгани ҳақида хабар беришди. Уларнинг айтишича, шу ҳафта охирига қадар ҳудудларда ёмғир ёғади, лекин кейинги ҳафтадан кескин камайиб, ҳақиқий ёз бошланади.
 
2. Франция Президенти Эммануэль Макрон “Ле Террибль” атом сувости кемасига ташриф буюрди. Вертолёт ёрдамида кемага тушган президент у ердаги ядро ракеталари билан танишди.



3. Япония пойтахти Токио шаҳри мэри Юрико Коике жамоат жойларида чекишни тақиқлаш бўйича янги қонун чиқармоқчи. Унинг айтишича, шаҳар раҳбарлари 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларигача пойтахтни ортиқча тутундан халос қилишмоқчи.
 
4. АҚШ ва Корея Республикаси ҳукуматлари Шимолий Кореянинг ракета зарбаларига қарши ракета отишмалари амалиётини ўтказишди. Ракета синовлари Жанубий Кореянинг шарқий қирғоқларида амалга оширилди.
 
5. Мексикалик машҳур рассом Хосе Луис Куевас 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда мамлакат президенти Энрике Пенья Ньето хабар берди, лекин ўлим сабабини сир тутмоқда. “Куевас универсаллик, эркинлик ва янгиликка интилувчан инсон сифатида ҳамиша ёдимизда қолади”, деб ёзади президент.
Бобур Жалолов

Теглар:Эммануэль Макрон Ёмғирлар мавсуми АҚШ Жанубий Корея Шимолий Корея Хосе Луис Куевас Токио 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар