...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Абдулла Арипов Бишкекка ташриф уюштиради, Британия “Brexit”дан кейинги режаларини ошкор қилади


09:37, 16.08.2017 Олам
 1 860

16 август куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация ва демаркациялаш борасида ҳукуматлараро комиссияси ўз ишини бошлайди.

 
1. Ўзбекистоннинг 6 та йирик банки 2017 йил охирига қадар уй-жой олиш учун аҳолига имтиёзли кредитлар ажратишга 1,6 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратади. Шу йилда умумий ҳисобда 15 минг уй қурилади. Имтиёзли ипотека ажратиш дастурига “Қишлоқ қурилиш банк”, “Ипотека банк”, “Халқ банки”, “Асакабанк” ва “Ўзсаноатқурилишбанк” жалб этилган. Кредитлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йил муддатга тақдим этилади.
 
2. Бугун, 16 август куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация ва демаркациялаш борасида ҳукуматлараро комиссияси ўз ишини бошлайди. “Ала-Арча” давлат резиденциясида ўтадиган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этади. 2017 йил май ойидаги кўрсаткичларга қараганда, айни вақтда Ўзбекистон ва Қирғизистон 1055 км ёки 76,5 фоизга яқин чегара ҳудуди борасида келишувга эришган.
 
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўрнибосари Саидикром Ниёзхўжаев бошчилигидаги делегация Остонага ишчи ташриф билан келди. Ташриф давомида Саидикром Ниёзхўжаев қозоғистонлик ҳамкасби билан қатор мавзуларда, жумладан, Остонада қуриладиган Ўзбекистон элчихонаси, шу бинода Бош консуллик очиш борасида муҳокамалар ўтказди. Ўзбекистон делегацияси шунингдек, EXPO-2017 ихтисослаштирилган кўргазмасини бориб кўрди.
 
4. Нью-Йоркнинг собиқ мэри ҳамда Дональд Трампнинг кибер хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Рудольф Жулианининг оёғи фавқулодда операция қилинди. Хабарларга кўра, сиёсатчи оилавий дам олиш вақтида Лонг-Айленддаги уйида йиқилиб тушган. У кўп йиллардан буён тиззасининг оғриғидан шикоят қилиб келар эди. Айни вақтда Рудольф Жулиан шифохонада.
 
5. Буюк Британия “Brexit”дан сўнг Ирландия билан қатъий чегаравий ҳудуд тизимига қайтишни режалаштирмаяпти. Яқин кунларда Британия ҳукумати “Brexit” бўйича барча ҳужжатларни эълон қилади. Унда Ирландия билан чегара масаласи, шунингдек, божхона, балиқчилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига оид режалар баён этилади. Хориж нашрларида қайд этилишича, Британия Ирландия билан “шаффоф” чегара ўрнатиш истагида. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Ўзбекистон Абдулла Арипов Бишкек 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!