...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қатарда ғаройиб супермашина омма эътиборига ҳавола этилди


18:44, 30.01.2016 Технология
 3 864

Қатарда 27 ёшли мутахассис томонидан Equvallas суперкари яратилди.

Қатарнинг Доха шаҳрида ўтказилган автомобиль шоусида Қатар маҳаллий аҳолиси вакиллари томонидан ишлаб чиқарилган, ҳам кўриниши, ҳам қулайлиги борасида бошқа суперкарлардан устун бўлган янги машина омма эътиборига ҳавола этилди. Бу ҳақда "Gogetnews.info" нашри хабар қилади.

“Equvallas” деб номланувчи ушбу машина, Қатардаги автомобиль билан шуғулланувчи  Ali Bin Ali Group йирик компанияси ажратган молиявий маблағ ёрдамида яратилди. Автомобиль оламнинг етакчи мутахассислари суперкарга “Яқин шарқ гавҳари” деб баҳо бермоқдалар.

Ушбу суперкарни яратиш ишлари устида Elibriea компанияси асосчиси 27 ёшли Абдул Вааб Зиалуа икки ярим йил  давомида меҳнат қилди. Машина мотори 800 от кучига тенг.
Маълумотларга кўра, ушбу суперкар 2016 йилнинг охирида сотувга қўйилади. Ҳозирча унинг нархи номаълум.
Умида Якубова

Теглар:Қатар Доха Суперкар Equvallas Яқин шарқ гавҳари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!