22 нафар гўдакни ўғирлаб, сотиб юборган болафуруш ўлим жазосига ҳукм қилинди.
Хитойнинг Юньнань ва Хэнань марказий провинцияларида 2008 йилдан то 2013 йилга қадар жами 22 та бола ўғирлаб кетилган. Шу кунларда ана шу жиноятни содир этган шахслар қидирилмоқда. Уларнинг бири ушланди. Унинг мол-мулки мусодара қилинди, ўзи эса осиб ўлдирилди. Бу ҳақда "Gogetnews.info" нашри хабар беради.
Хитой полицияси қўлга олган жиноятчининг қўл остидаги 15 та ўғирлаб кетилган болалар қутқарилди, қолганларининг эса тақдири нима бўлгани номаълум.
Маълумотларга кўра, жиноятчилар Хитойнинг камбағал провинцияларидаги болаларни ўғирлаб, уларни пулдорлар яшайдиган провинциядаги фуқароларга пуллашган. Қиз болалар 4,5 минг АҚШ доллари, ўғил бола гўдаклар эса икки баробар қимматга, яъни 9 минг АҚШ долларига сотиб юборилган. Айни чоғда қолган жиноятчилар қидирув остида.

Умида Якубова