...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қатар террорчи ташкилотларни моддий таъминлашдан воз кечдими?


18:55, 03.10.2017 Олам
 2 526

2016 йилда Саудия Арабистон томонидан Эрон билан дипломатик муносабатлар тўхтатилгач, Қатар ўзининг элчисини Теҳрондан чақириб олган эди.

Эрон ташқи ишлар вазири Жаводи Зариф Қатарга расмий таклиф билан ташриф буюрди. Бу ҳақда Anadolu хабар бермоқда.
 
Расмий ташриф билан Қатарга келган Жаводи Зариф Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳаммад ас-Саний билан учрашди.
 
Музокара давомида икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва Яқин Шарқда мавжуд бўлган муаммоларга тўхталган.
 
Кеча, Уммон сафарини якунлаган Жаводи Зариф Форс Кўрфази араб мамлакатлари ва Қатар муносабатлари ёмонлашгач Қатарга ташриф буюрган Эрон давлатининг илк вакилидир.
 
2016 йилда Саудия Арабистон томонидан Эрон билан дипломатик муносабатлар тўхтатилгач, Қатар ўзининг элчисини Теҳрондан чақириб олган эди.
 
Маълумот учун, Форс кўрфазидаги юзага келган дипломатик инқирозга сабаб — минтақа мамлакатлари Қатарни айрим террорчи ташкилотларни моддий таъминлаб келаётганликда айблаши орқали юзага келганди.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ Дональд Трамп Қатар ва араб мамлакатлари ўртасидаги дипломатик инқироздан хавотирда эканлиги, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қатар амири билан учрашгани, Қатар 24 та “Тайфун” қирувчи самолётини сотиб олгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Яқин Шарқ Қатар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!