Болалар боғчаси раҳбари Усмон Адамнинг маълум қилишича, улар эрталаб ишга келганида муассаса ойналари синдирилган ва деворга “Швециядан даф бўлинг!” деган ёзувни кўришган.
Болалар боғчаси раҳбари Усмон Адам маълум қилишича, улар эрталаб ишга келганида муассаса ойналари синдирилган ва деворга “Швециядан даф бўлинг!” деган ёзувни кўришган.
Усмон Адамнинг таъкидлашича, бундай ҳолатга мамлакатда яшайдиган мусулмонлар тез-тез дуч келмоқда. Безорилар мамлакатда яшайдиган турли миллат вакиллари ўртасида низо чиқариш пайида бундай ишларга қўл ураётгани тахмин қилинмоқда.
Жамоатчилик томонидан бу каби ҳолатлар инсонларга нисбатан камситишдан бошқа нарса эмас, деб баҳоланмоқда.
Боғча маъмуриятининг таъкидлашича, шаҳардаги боғчаларда хавфсизлик масалаларини давлат, яъни ҳуқуқ-тартибот органлари таъминлаши лозим. Акс ҳолда бу каби ҳолатлар айрим боғча ва мактабларнининг ёпилишига олиб келиши мумкин.
Воқеа юзасида Швеция полицияси суриштирув-тергов ҳаракатларини бошлаб юборган.