...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қашқадарёлик сайловчилар Шавкат Мирзиёев билан учрашди


10:42, 17.11.2016 Жамият
 3 070

Шавкат Мирзиёев дастурида мамлакатимизда ривожланган ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш ўз ифодасини топган.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди.
 
Учрашувни номзоднинг ишончли вакили И.Аброров очди.
 
Мамлакатимизга жалб этилаётган инвестицияларнинг 11,2 фоизи Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келаётир. Бу янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилиши, иш ўринлари кўпайиб, аҳолининг турмуш фаровонлиги ҳамда даромадининг янада ошишига замин яратмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.
 
Дастурда мамлакатимизда ривожланган ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштирокини кенгайтириш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилишда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, бу борада фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва аҳоли билан самарали ҳамкорлик механизмларини кенг қўллаш, 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробардан зиёд кўпайтириш, иқтисодиётимиз таркибида саноатнинг улушини 40 фоизга етказиш, иқтисодиётимизнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, инвестициявий фаолликни кучайтиришга доир стратегик мақсадлар ўз ифодасини топган.
 
“Нуроний” жамғармаси Қашқадарё вилояти бўлими раиси Я.Иноятов, Қарши шаҳридаги “Хонтепа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Р.Зоҳиров, Қарши шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби ўқитувчиси О.Елисеева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Д.Раҳимова, Ф.Абдуллаев, Т.Бекназаров, “Нуроний” жамғармаси Нишон тумани бўлими раиси Ҳ.Махсимов, Косон туманидаги 94-умумтаълим мактабининг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчиси И.Шомуродова ва бошқалар дастурда белгиланган вазифалар мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни изчил давом эттириш ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Сайловолди учрашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар