...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қашқадарёда уч туман ва бир шаҳар ҳокими бўшатилди


19:02, 14.12.2018 Жамият
 10 625

Бўшатилган ҳокимлардан бирининг ўрни прокурорга насиб қилди.

Қашқадарё вилоятидаги уч туман ва бир шаҳарнинг ҳокимлари лавозимидан озод этилди. Вилоятдаги мазкур лавозим ўзгаришлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг назорат ташрифи давомида амалга оширилди.
 
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, Қамаши тумани ҳокими Фахриддин Омонович Дўстмуродов ўрнига Бекобод тумани прокурори сифатида ишлаб келаётган Шерали Санаев ҳоким этиб тайинланди.
 
Яккабоғ тумани ҳокими лавозимига Қашқадарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Шомурод Донаев тайинланди. Бу лавозимда шу вақтгача Жаҳонгир Абдужалилович Бобоев фаолият олиб бораётганди.
 
Косон тумани ҳокими Бахтиёр Эшитемирович Ражабов ишдан олиниб, Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Асрор Бойқораев унинг ўрнига ҳоким этиб тайинланди.
 
Шаҳрисабз шаҳри ҳокими Исмат Нусратович Нусуров ишдан олинди. Шаҳар ҳокими лавозимига “Ўзсаноатқурилишбанк” бошқарма бошлиғи ўринбосари Тўлқин Каримов тайинланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қашқадарё вилояти Тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар