Боғда Ўзбекистоннинг улкан харитаси жойлаштирилган.
Бугун, 14 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида барпо этилган “Ватанпарварлар” боғини бориб кўрди.
Бу мажмуа давлат раҳбарининг вилоятга аввалги ташрифида берган кўрсатмасига мувофиқ ватанпарварлик руҳида реконструкция қилинган.
Қарийб 7 гектар ҳудуд ободонлаштириб, музей ва блендаж қурилган. Иккинчи жаҳон урушида мардонавор жанг қилган ўзбекистонликлар хотираси жонлантирилган. Музей атрофида тарихий ҳарбий техникалар жойлаштирилган.
Боғ марказида Ўзбекистон миллий харитасининг улкан макети жойлаштирилган. Унда ҳар бир вилоятнинг буюк сиймолари, қадимий обидалари, сервиқор тоғлари, ҳудудидан оқиб ўтувчи дарёлари, бепоён кенгликларигача акс эттирилган.
Буларнинг барчаси ёшларнинг тарих ҳақидаги билимларини ошириб, мамлакатдан, аждодлардан, миллий армиядан ғурурланиш туйғуларини кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Боғдаги сунъий кўл, амфитеатр, ўқ отиш ва қояга чиқиш жойлари ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, саломатлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Президент боғдаги шароитларни кўздан кечириб, таълим муассасаларидаги “Жасорат” гуруҳлари аъзолари билан суҳбатлашди.
- Бундай масканлар ёшларга халқимиз тарихи, маънавияти ва маданияти ҳақида яққол таассурот беради. Энди бундан самарали фойдаланиш, бу ерга ёшларни кўпроқ олиб келиб, очиқ дарслар ўтказиш керак, деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган ҳиссасини ёшларга етказиш, тинчлик-осойишталик учун катта хизматлар қилган ўзбекистонликлар ҳақида сўзлаб бериш зарурлиги таъкидланган.

Суннатилла Абдуллаев